Марат Бикмаев: "Ўз кучимизга бўлган ишонч юқори"

9 ноя 2015, 22:24
ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев ўз фикрларини билдирди.


"Тайёргарлик жараёни режа асосида кечмоқда. Машғулотларда бирча бирдек тер тўкмоқда. Барчамиз яхши кайфиятда машғулотларда шуғулланмоқдамиз. Мураббийлар томонидан берилаётган барча вазифаларни бажармоқдамиз. КХДР терма жамоаси ҳақида мураббийлар штаби етарли маълумотларни бизга тақдим этиб боришмоқда. Уларни кучли ва кучсиз тарафлари ҳақида ўқтиришмоқда. Рақибни жиддий ўрганиб чиқяпмиз дейишим мумкин. Биз айни пайтда жуда яхши формадамиз. Ўз кучимизга бўлган ишонч юқори. Бўлажак ўйинларда ғалаба қозониб олти очкони қўлга киритишни режалаштирганмиз. Катта ишонч билан айтишим мумкинки, майдонда боримизни бериб керакли натижаларни қўлга киритишга бутун вужудимиз билан ҳаракат қиламиз. Бизни ҳеч қандай муаммо қийнамаяпти. Бор диққат эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган. Худо хоҳласа мухлисларимизни ғалабаларни тақдим этамиз", - дейди Марат Бикмаев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›