UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  6 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2

Марат Бикмаев иккинчи марта иккита учрашувга четлатилди Янгиликлар

Марат Бикмаев иккинчи марта иккита учрашувга четлатилди

Суперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди.

Ўйинчи бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида турган учрашув вақтида қўли билан хунук ҳаракат кўрсатди ва бу ҳолат ўйинни томоша қилаётган кўпсонли ишқибозлар томонидан салбий қабул қилинди.

Бугун Этика қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказди ва юз берган ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди.

Қайд этиш жоизки, Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида ҳам “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатган эди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатиб, ёзма билдирги орқали Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилган ва натижада Бикмаев иккита расмий учрашувдан четлатилган эди.

Марат Бикмаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширганини асло оқлаб бўлмайди. Зеро миллий терма жамоа аъзоси барчага ўрнак бўлиши лозим аслида.

Этика қўмитаси ушбу вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Г” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаевнинг 31-тур ўйини вақтида ва унгача бўлган 23-тур учрашуви пайтида ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларидан четга чиққанини инобатга олиб, футболчини 2 та расмий ўйинга четлатди ва футболчига нисбатан 20 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика