UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  1 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас” Янгиликлар

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни вақтда диққат марказида турган бош мавзу бўлиб турибди.

Турли мутахассислар, футболчилар, мураббийлар бўлажак ўйин ҳақида мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Биз шу ўринда, ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш босқичида иштирок этган Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқиш мақсадида футболчига мурожаат қилдик.

“Олимпиадага чиқиш учун охирги имконият қолди. Агар уддасидан чиқа олмасак яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Ҳамма бор эътиборини шу ўйинга қаратиши керак. Рақиб Австралияни у қадар кучли демаган бўлардим. Уларнинг Кореяга қарши ўйинини кўрдим. Худди биздек жамоа, ҳеч қандай устун томони йўқ. Майдонда футболчилар жонини бериб ҳаракат қилса юта оламиз. Кўпчилик болларга босим қилмоқда. Йигитлар ютқазиб қўйсак нима бўлади, гол урмасак нима бўлади деб ўйлашмоқда. Яъни кучли босим билан майдонга чиқишмоқда. Уларга умуман тегиш керак эмас. Саудия Арабистонига ютқазишди, шу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ-ку. Айтмоқчиманки футболчилар ҳотиржам тайёргарлик кўрсин, Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Насиб қилса ғалаба биз томонда бўлади”, - деди “Локомотив” клуби аъзоси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика