UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  5 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Марат Ауезниёзов: “Хет-трик қайд этишимни кутмагандим” Янгиликлар

Марат Ауезниёзов: “Хет-трик қайд этишимни кутмагандим”

Хабарингиз бўлса керак, ўтган ҳафтада биринчи лига ўйинлари старт олди. Нукуснинг “Орол” жамоаси ўз майдонида “Аланга”ни қабул қилиб йирик 9:0 (!) ҳисобида зафар қучди.
Мазкур учрашувда мезбонларнинг маҳоратли ўйинчиларидан бири Марат Ауезниёзов хет-трик қайд этиб, ғалабага салмоқли ҳисса қўшди. Шу муносабат билан 30 ёшли футболчидан интервью олдик.

- Марат, аввало жамоангизнинг мавсумда омадли стар олгани билан табриклаймиз. Фақат очиғини айтинг, йирик ҳисобда ғалаба қозонишингларни кутмаган бўлсангиз керак?
- Чемпионатнинг илк учрашуви доимо қийин кечади. Айниқса ўз майдонингда ўйнасанг. Чунки ишқибозларни фақат ғалаба қониқтиради. Албатта “Аланга” билан ўйинда ҳам осон бўлмаслигини кутгандик. Аммо тезкор гол якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни таъминлади. Бошланиши ажойиб бўлди. Бундан жуда хурсандмиз.

- “Орол” шу куни энг яхши ўйинини кўрсатдими ёки “Аланга” кучсизроқ кўриндими?

- Косонликлар ҳам яхши ўйнади. “Орол”ни эса энг яхши ўйинини кўрсатди деб бўлмайди. Ўйлайманки энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Чемпионат эндигина бошланди ва йигитлар янада ўсишга эришади.

- Учрашувда хет-трик қайд этдингиз. Ҳимоячи сифатида бунга қандай эришдингиз?

- Стандарт вазиятлар бўлганида имкон қадар унда иштирок этишга уринаман. “Аланга” дарвозасига ҳам иккита голни айнан бурчак тўпи амалга оширилганидан кейин урдим. Кейин битта пенальтини ҳам жамоадошларимга илтимос қилиб ўзим тепишимни айтдим. Шу тариқа баҳсда 3та гол уришга муваффақ бўлдим. Очиғини айтганда, учта гол ураман деб ўйламагандим.

- Кейинги ўйинларда ҳам агарда пенальти юз берса, уни бажаришга тайёрмисиз?
- “Орол”нинг “штатний” пенальтичисиман дея олмайман. Лекин келгусида шундай имконият яна туғилса, ундан аниқ фойдаланишга харакат қиламан. Умуман олганда жамоамизда пенальти тепадиган алоҳида бир футболчи йўқ. Бу кўпроқ ўша ўйиндаги холатга ва футболчиларнинг ишончига қараб аниқланади.

- Бу йилги чемпионатдан нималарни кутяпсиз?
- Ҳар бир баҳсда мухлисларимизни қувонтиришни истардим. Тан олиш керак, бугунги холатимиз билан буни уддалаш қийин. Менимча жорий мавсум ҳам қизиқарли ўтади. Ҳар холда шунга умид бор.

- Сизнингча олий лигага чиқиш учун кураш қайси жамоалар ўртасида кечади?

- “Обод” бу борада асосий давогар бўла олади. Унга “Оқ-тепа” рақобатчилик қилиши мумкин. Қолган жамоалар ҳақида эса аниқ бир нима дея олмайман.

- Қорақалпоқ ахли ҳам “Орол”ни олий лигага чиқишни интиқлик билан кутмоқда. Бу кунлар келишига оз қолди дея оласизми?
- Буни мендан кўра мутасадди раҳбарлар аниқроқ билади. Биз футболчилар эса имкониятдан унумли фойаланиб қолишга интиламиз.

- Жамоада раҳбарият томонидан қай даражада эътибор бўлмоқда?
- Бу борада фикрларим тўлқонли ижобий дея олмайман. Аммо яхшиликка умид бор.

- “Орол”нинг таркибига эътибор қаратсак, асосан маҳаллий футболчилардан иборат эканлигини кўрамиз.
- Ҳа, шундай. Бизда асосий эътибор кўпроқ маҳаллий ўйинчиларни ўстиришга ва иқтидорларни юзага чиқаришга қаратилади. Ишонасизми Нукусда иқтидорли футболчилар кўп. Уларга керакли шароитларни яратиб беришса ўйлайманки ёшлар ўзларини кўрсатади.

- Клубда яратилган шароитлар қай даражада?
- Ёмон эмас. Бизда футболчилар ўйидан қатнайди. Машғулот тугагач, ҳамма ўйига кетади. Илгари ўйинлардан олдин футболчиларни алоҳида битта қароргоҳга йиғиб, овқатланиш ва учрашувга тайёргарлик бўларди. Балки келажакда шундан ҳам яхши бўлар.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика