Марадонанинг ташаббуси билан 90 кг егулик йиғилди

10 май 2020, 02:32
Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона мамлакатнинг коронавирусга қарши курашда ёрдамга муҳтож минтақасида истиқомат қилувчи аҳолига ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди.

Марадона ўзининг имзоси туширилган 1986 йилги мундиалда кийган либосини эҳсон қилди. 

Унинг ташаббуси туфайли ҳозирча 90 килограмм озуқа, тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалар йиғилди. Дастлаб, футболкани ким ошди савдосига қўйилиши режалаштирилганди, аммо энди у ташаббусни қўллаб-қувватлаганлар орасида ўйналади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport