Марадона МЮни бошқармоқчи

Eldor Akmurzayev
5 июн 2019, 01:00
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона «Манчестер Юнайтед» клубини бошқаришни хоҳламоқда.

“Агар МЮ мураббийга мухтож бўлса, у ҳолда мен ўша инсонман. Биламан, улар жаҳон бўйлаб кўплаб футболкаларини сотади. Бироқ, «қизил иблислар» соврин ҳам ютиши керак. Мен шу ишни бажаришга тайёрман. «Манчестер Юнайтед» кўп йиллардан буён менинг Англиядаги энг севимли клубим бўлиб келган. Алекс Фергюсон бошқаруви пайтида ажойиб жамоа ва яхши футболчилар бор эди. МЮда менга Андер Эррера ёқади. Погба? У етарлича меҳнат қилмайди”, – дея Марадонанинг сўзларини келтиради FourFourTwo.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›