Марадона: "Мураббий сифатида Моуриньо Гвардиоладан устун"
Aslanov Jasurbek
11 май 2015, 14:46
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона "Челси" ва "Бавария" бош мураббийлари Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиолага баҳо берди.
"Моуриньо кучлироқ деб ўйлайман. Гвардиола жуда кучли мураббий бўлиши учун унга Моуриньодан кўпроқ вақт керак бўлади деб ўйлайман. Жозе мен учун жаҳондаги биринчи рақамли мутахассис ҳисобланади" - дейди Марадона.