Мақсуд Каримов финалда майдонга туша олмайди
21 сен 2013 11:49
Янгиликлар
Мақсуд Каримов финалда майдонга туша олмайди
Хабарингиз бор, 25 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клублари кетма-кет иккинчи марта финалда майдонга тушишади. Ўтган мавсумда "қалдирғочлар" рақибни йирик ҳисобда таслим қилишганди - 3:0.
Бу йилги финалда дисквалификация туфайли "Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов иштирок эта олмайди. Ҳимоячи кеча бўлиб ўтган "Пахтакор"га қарши ўйинда қизил карточка олди. ПФЛ регламентига кўра чемпионатда қизил карточка олган футболчи кейинги ўйин кубок баҳсига тўғри келса ўша ўйинни ўтказиб юборади.
Демак, Рўзиқул Бердиев марказий ҳимоячисини майдонга тушира олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финали 25 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00га белгиланган.

championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар