UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

"Мақсадим ва орзум — ПСЖ билан Европа Чемпионлар лигасини ютиш" - Лионель Месси Париж клуби сафидаги илк матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

"Мақсадим ва орзум — ПСЖ билан Европа Чемпионлар лигасини ютиш" - Лионель Месси Париж клуби сафидаги илк матбуот анжуманида қатнашди

Кеча ПСЖ клуби билан шартнома тузган Лионель Месси бугун махсус матбуот анжуманида иштирок этди.

Қуйида аргентиналик футболчининг энг муҳим фикрларини тақдим этамиз:

"Барселона"даги узоқ йиллик фаолиятдан кейин жамоадан кетиш осон бўлмади. Аммо ПСЖга ўтганимдан кейин ўзимни қулай ҳис қилдим. Ҳозир ягона истагим - янги клуб сафида машғулотларига қўшилиш.

ПСЖ билан музокаралар тез ва сифатли ўтди. Биз қийин вазиятдан ажойиб тарзда чиқдик: Парижда бўлишдан мамнунман ва тезроқ майдонга тушишни хоҳлайман.




Қачон ПСЖ сафида дебют қилишимни билмайман: тез орада машғулотларни бошлаймиз ва имкон қадар тезроқ таркибга тушишга интиламан. Мураббийлар штаби қачон мени тайёр деб ҳисоблашса ўшанда дебют қиламан.

Сўнгги кунлардаги мен билан содир бўлган ҳолат - ўзгача. Барчаси жуда тез ўтмоқда..."Барселона"даги барча ҳиссиётларни унутиб бўлмайди. Аммо ПСЖга ўтишни сабрсизлик билан кутдим.




Сиз дунёнинг энг яхши клубида бўлишингиз мумкин, аммо Европа чемпионлар лигасини қўлга киритмаслингингиз мумкин: кутилмаган ҳолатлар ҳам учраб туради.

Мақсадим ва орзум — ПСЖ билан бирга Европа Чемпионлар лигасини ютиш: Париж — бундай юқори мақсадни амалга ошириш учун энг яхши жой.





Биз яна биргамиз, мен, Неймар, Паредес, Ди Мария. Жамоадаги барча йигитларни яхши танийман. Албатта, ПСЖга ўтишимда Неймарнинг ҳиссаси катта бўлди.

"Барселона"га қарши бошқа жамоа сафида майдонга тушиш ғалати бўлади", - деди Месси ПСЖ футболчиси сифатидаги илк матбуот анжуманида.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика