UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  31 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  4 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  6 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  7 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  12

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди Янгиликлар

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич уч ойдан сўнг яна Теҳронга қайтди.

Маълумки, бугундан Эрон чемпионатига рестарт берилади. Шу боис Скочич терма жамоага номзод футболчиларни кузатиб боради. Хорватиялик мураббий "Football Bartar" телекўрсатуви меҳмони бўлиб, бир қатор саволларга жавоб берди. "Мамлакат чемпионати қайта тикланишидан хабар топиб яна Теҳронга келдим, - деди Драган Скочич. - Футбол бўлгани яхши барибир. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Шу орқали терма жамоага номзод футболчилар шаклланиб боради. ЖЧ саралашдаги биз тушган вазият оддий эмас. Гуруҳ пешқадами Ироқдан 5 очко ортда қоляпмиз. Кейинги босқичга ўтиш учун қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасини ютишимизга тўғри келади". 

Драган Скочич терма жамоага бош мураббий бўлганидан бери кўп танқидларни эшитиб келяпти. 

"Бир неча бор касалхонада даволаниб ҳам чиқдим, - дейди хорватиялик мураббий. - Эронда босим кучли ва буни ҳар доим ҳис қилиб туришга тўғри келади. Аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Буёғига фақат жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳақида бош қотирамиз. Терма жамоага ким яхши тайёргарликка эга бўлса, шуларни таклиф этамиз. Олдин ҳам айтганман, эшик ҳаммага очиқ. Ўзингизни кўрсатинг ва бош жамоадан чақирув олинг. Мен учун номларнинг ва жамоаларнинг аҳамияти йўқ. Мақсадимиз битта: жаҳон чемпионатига чиқиш".

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика