

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Футболчи Германия терма жамоаси ихтиёрида жароҳат олган эди. Тиббий текширувдан кейин шифокорлар тикланиш учун камида бир ҳафта кетишини айтишди. Бундай ҳолатда Нойер шанба куни "Аугсбург" ва сешанба куни "Хоффенхайм"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.



