UZ

Мануэль Нойер Чемпионлар лигасида Икер Касильяснинг рекордини такрорлади Янгиликлар

Мануэль Нойер Чемпионлар лигасида Икер Касильяснинг рекордини такрорлади

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер EЧЛда ўзининг 57-ўйинида дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди, деб хабар беради Opta.

Манбага кўра, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг «Лацио» билан жавоб учрашувида германиялик дарвозабон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва шу орқали «Реал» ва «Порту»нинг собиқ дарвозабони Касильяснинг рекордини такрорлади. Шу билан бирга, немис дарвозабони испанияликга қараганда камроқ ўйин ўтказган — 136 ва 177 та.

Чемпионлар лигасида дарвозабонлар орасида энг яхши учинчи ўринни «Ювентус» ва ПСЖ собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон (52) эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика