

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Германия Кубоги 2-босқичи доирасидаги 3-дивизион клуби "Саарбркен"га қарши учрашув (1:2) ҳақида фикрларини билдирди.
"Биз мағрур ҳолда ўйнолмадик. Бу ҳолатда юзлаб тушунтиришлар топилади ёки умуман гапирмаслик ҳам мумкин. Бу ғалати туйғу. Бу ерда ғалаба қозонишимиз керак эди, деганларнинг ҳаммаси ҳақ.
Ҳеч қандай мантиқий тушунтириш йўқ, жуда хафамиз. Биз Берлинга боришни жуда хоҳлагандик. Лекин бўлар иш бўлди – рақибни табриклашимиз керак", – деди мутахассис.
"Бавария" навбатдаги ўйинини 4 ноябрь куни меҳмонда "Боруссия" Дортмундга қарши ўтказади.



