Мансур Саидов яна “Бунёдкор”га қайтади...ми?

10 дек 2014, 10:46
Сергей Лушан марказий ярим ҳимояни Саидов ёрдамида кучайтирмоқчи.

Жорий мавсум “Навбаҳор” учун тўп сурган футболчи аслида ўтган йили қишда “қалдирғочлар” сафига кўчиб ўтганди. Уни ҳатто жамоа оммага таништирганди ҳам. Аммо чемпионат бошланиш арафасида Мансур “Навбаҳор” таркибига бориб қўшилди ва наманганликлар шарафини ҳимоя қилди.

Олинган маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи энди яна “Бунёдкор”га қайтадиган бўляпти. 
Маълумот учун, Саидов бу йил "Навбаҳор" таркибида 22та ўйинда (1396 дақиқа) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олган.

Манба: championat.asia