Мансур Саидов "Нефтчи"дан кетадими?

Narzulla Saydullayev
29 дек 2016
Фарғонанинг "Нефтчи" клубининг етакчиси Мансур Саидов клубдан кетишга яқин.

Айтиш лозимки, таркибда кутилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Жамоа сардори ва етакчиси, узоқ йиллардан буён "Нефтчи"да ўйнаб келаётган Мансур Саидов айтидан клуб билан келиша олмаган кўринади. Негаки, у йиғинда кўриниш бермади. Охирги маълумотларга қараганда, "Қизилқум" томонидан ушбу ўйинчига жиддий қизиқиш бор. Мансур янги мавсумни бошқа жамоада ўтказмоқчи. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" нашри хабар берди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia