

Ўйиндан сўнг тожикистонликлар сардори Мансур Мамедбабаев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи ўйинда ҳам, бу сафар ҳам бизга анча қийин бўлди. Сабаби, рақибимиз номдор жамоа. Ўзбекистон Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби ва уларга қарши ҳаракат қилиш осон эмас. Лекин, биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боришга интилаяпмиз. Афсуски, иккинчи учрашувда ҳам кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик.
Футзал жамоавий ўйин, бугун омад рақибларимиз томонида бўлди. Лекин, мағлубиятдан фожеа ясашга ҳожат йўқ. Келажакда хатоларимиз устида ишлаб, тажрибамизни ошириб боришга ҳаракат қиламиз", - дейди Мансур Мамедбабаев.




