Манжукич ҳам Хитойга кетади

Mirjalol Normatov
10 апр 2018, 21:53
"Ювентус" раҳбарияти ҳужумчи Марио Манжукич билан хайрлашишга тайёр.

"Tuttosport" хабарига кўра, "кекса синьора"лар 31 ёшли футболчини Хитой жамоасига сотишни режалаштиришмоқда. Туринликлар футболчидан катта сумма ишлаб олишни кўзлашмоқда.

Бу мавсумда Манжукич "Ювентус" таркибида 36 ўйинда 7 гол киритиб, 3та голга ассистентлик қилди. Ҳозирча уни сотиб олиш учун давогарлар йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport