UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  0 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  8 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

Манжукич фаолиятини Қатарда давом эттиради Янгиликлар

Манжукич фаолиятини Қатарда давом эттиради

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Марио Манжукич Қатарнинг “Ал Духайл” клубида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда Қатар клуби матбуот хизматининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинди.

33 ёшли хорватиялик футболчининг қанча муддатга қатарликлар билан келишувга эришганлиги ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

Манжукич 2015 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган тўрт мавсум давомида у “кекса сеньоралар” асосий таркибида ҳаракат қилиб келди. Аммо клубга Сарри бош мураббий этиб тайинлангач, у асосий таркибдаги жойидан маҳрум бўлди. Марио жорий мавсумда “Ювентус” таркибида бирорта учрашувга майдонга тушгани йўқ.

Италияга келишидан илгари Манжукич “Атлетико”, “Бавария”, “Вольфсбург” ва Загребнинг “Динамо”си шарафини ҳимоя қилиб келган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика