Мане ёзда "Реал"га ўтишни истамаганини тан олди

Mirjalol Normatov
12 сен 2019, 00:29
"Ливерпуль" футболчиси Садио Мане ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини тарк этишни истамаганини тан олди.

Унга кўра, унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлган. Бироқ Садио бунга рад жавобини берган.

"Тўғрисини айтсам, шундай клубнинг шарафини ҳимоя қилаётганимдан мамнунман. Мен энг зўр мухлисларга эга ажойиб клубда ўйнайман. Қўллаб-қувватлаб тургани учун уларга раҳмат айтаман. Улар туфайли клубдан кетишни истамайман", - деди Мане.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›