

Бу рўйхатда дарвозабон Стив Манданда ва ҳужумчи Оливье Жиру бор. Ҳозирда Манданда 37 ёш-у 226 кунлик, Жиру 36 ёш-у 40 кунлик. Улар Франция тарихида 36 ва ундан катта ёшда Жаҳон чемпионатига чақирилган биринчи футболчилардир.
Эслатиб ўтамиз, Франция термаси амалдаги Жаҳон чемпиони, у 2018 йилда Россия Федерациясида чемпионлик унвонини қўлга киритган. Қатарда Франция терма жамоаси ўз ўйинларини 22 ноябрь куни Австралия термасига қарши ўйин билан бошлайди.



