Манчини "Валенсия" бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири

Aslanov Jasurbek
21 сен 2016, 11:00
Италиялик мутахассис Роберто Манчини "Валенсия" бош мураббийига айланиши мумкин.
"Интер"ни тарк этган Манчини айни дамда ҳеч қаерда ишламаяпти ва тез орада валенсияликлар билан музокара ўтказиши керак.
Олдинроқ "Валенсия" раҳбарияти қониқарсиз натижалар учун Пако Аестаранани истеъфога чиқарган эди. Бош мураббий вазифасини вақтинча Сальвадор Гонсалес Марко бажаради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia