Манчини: "Лацио"га қарши баҳсда Мело икки маротаба қовун туширди"

Aslanov Jasurbek
21 дек 2015, 10:45
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Лацио"га қарши баҳсда ярим ҳимоячи Фелипе Мелонинг четлатилишига изоҳ берди.

Бразилиялик ўйиннинг 90 дақиқасида рақиб футболчиси Лукас Бильянинг елкасига оёқ билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

"Мело бугун иккита қовун туширди. У пенальти туфайли ўзидан хафа эди ва шу сабаб, Бильяга зарба берди. Мело билан кийиниш хонасидаги суҳбатимиз ўша ерда қолади" - дейди Маничини.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia