

"Биз яхши ўйин намойиш этдик. Биринчи таймда гол ура олмадик, осон бўлмади, ахир бу дебют эди. Туркия эса жуда яхши жамоа.
Бундай ўйинларда барча ишни бажариш лозим. Бизга мухлислар қўллаб-қувватлаши ҳам ёрдам берди. Жамоамиз ростан ҳам яхши ўйнади.
Тўпни яхши ҳаракатлантира олганимиз муҳим роль ўйнади.
Оқшом ажойиб ўтди, умид қиламанки бунақалари ҳали яна кўп бўлади. Финал? У ергача йўл узоқ. Олдинда яна 6 та ўйин бор", - деди Манчини.



