Манчестердаги стадион олдида портлаш юз берди

Aslanov Jasurbek
23 май 2017, 10:21
Манчестердаги "Манчестер Арена" олдида хонанда Ариана Гранде концертидан сўнг икки маротаба портлаш юз берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тадбирга йиғилган минглаб одамлар орасида ваҳима кўтарилди. Илк маълумотларга кўра, бир неча киши вафот этди.

"Ариана Гранди сўнгги қўшиғини якунлади ва саҳнани тарк этиши билан портлаш овози эшитилди. Минглаб одамлар стадионни тарк этишга уринишди, улар бақириб йиғлашарди. Тутун ва ёнган нарсаларнинг ҳиди келарди. Жуда қўрқинчли бўлди" - дейди гувоҳларнинг бири.

Манчестер полицияси портлаш оқибатида одамлар вафот этганини, ҳамда жароҳатланганлар борлигини тасдиқлади. Шаҳар аҳолисига воқеа жойидан узоқроқда бўлиш тавсия этилмоқда.

"Манчестер Арена" ўз бағрига 21 минг кишини сиғдира олади. Бу ерда турли спорт ва маданият тадбирлари ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail