

"Қизил иблислар" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа раҳбариятидан ёзди "Реал" клуби футболчиси Тони Кроосни сотиб олиш тўғрисида таклиф билдирган. Германия терма жамоаси футболчиси "манкунианликлар"нинг асосий мақсади бўлиб қолган. Футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро дея баҳоланмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тони Крооснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2022 йили ўз ниҳоясига етади.



