"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан музокаралари давом этмоқда

Mirjalol Normatov
30 авг 2023, 00:34
"Манчестер Юнайтед" "Челси"га Марк Кукурелья бўйича таклиф билан чиқди.

"The Athletic" хабарига кўра, томонларнинг музокаралари давом этмоқда. Манкунианликлар жароҳатланган Люк Шоунинг ўрнини босиши учун айнан Кукурельяни ижарага олмоқчи.

Кукурелья 2022 йил ёзида "Брайтон"дан 62 млн евро эвазига "Челси"га ўтганди. Ўтган мавсумда у АПЛнинг 24 ўйинида 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic