"Манчестер Юнайтед"нинг 90 миллионлик таклифи рад этилди

Mirjalol Normatov
18 ноя 2018, 20:10
"Манчестер Юнайтед" "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзолашни истамоқда.

27 ёшли футболчининг трансферини Жозе Моуриньо истаётгани маълум. "La Repubblica" хабарига кўра, "Юнайтед" Италия жамоасига футболчи борасида 90 млн евролик таклиф билан чиққан.

Яқиндагина сенегаллик футболчи неаполликлар билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди. Унинг товон пули 100 млн еврога тенг.

Унинг хизматларига "Реал", "Барселона" ва "Бавария" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Repubblica