"Манчестер Юнайтед"дан кетиб "очилган" топ-4 футболчи
19 май 2018 21:05
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"дан кетиб "очилган" топ-4 футболчи
Аммо, "Манчестер Юнайтед"да кучли футболчилар ўзини кўрсата олмаган, бироқ улар кейинги жамоасида етакчига айланишган.
4. МЕМФИС ДЕПАЙ
Ўз вақтида Голландия чемпионатида тўпурар футболчи бўлган Депай "Манчестер Юнайтед"га мослаша олмади.
У 2015 йилнинг ёзида манкунианликлар билан шартнома имзолади ва унга 7-рақам берилди. Депай "Юнайтед" таркибида бир ярим мавсум давомида 53 учрашувда майдонга тушди ва фақатгина 7 гол киритди. 2017 йилнинг январь ойида у "Лион"га ўтди.
"Лион" таркибида у эркин ҳаракат қила бошлади. Шундагина биз 2015 йилда “France Football” нашри томонидан энг яхши ёш футболчига ўхшади.
2017/18 йилги мавсумда Депай барча турнирларда 20 гол киритишни уддалади. У жамоасининг "Лига 1"да 3-ўринни қўлга киритишида муҳим ҳиссасини қўшди. Энди Депай "Лион" билан биргаликда ЕЧЛда қатнашади.
3. ДИЕГО ФОРЛАН
Уругвайлик футболчининг МЮга трансферини айримлар учун салбий жиҳатдан классик даражада изоҳлаб бериш мумкин. У 2002 йилда "Юнайтед" билан шартнома имзолаган. Унга қадар "Индепендьенте" таркибида 80 учрашувда 37 гол киритганди.
Форлан икки мавсум давомида МЮ таркибида ҳаракат қилди ва лигада 63 учрашувда майдонга тушиб, 10тагина гол киритди.
2004 йилнинг августида у Испаниянинг "Вильярреал" жамоаси билан шартнома имзолади. Илк мавсумидаёқ 25 гол киритиб, Европанинг "Олтин бутса"сига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоасининг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўша олди.
Форлан "Атлетико" таркибида 106 учрашувда қатнашди ва 54 гол киритишга эришди.
2. ПОЛЬ ПОГБА
18 ёшли йигитча Погба 2009 йилда "Юнайтед" билан шартнома имзолаганди. 2011 йилда захира жамоаси билан ажойиб ўйинлари ўтказганидан кейин Сер Алекс уни асосий жамоага таклиф этди.
2011/12 йилги мавсумда у "Ювентус"га шундоққина бериб юборилди.
Албатта, "Юнайтед"нинг чемпион жамоасида болакайнинг ўйнаб кетиши қийин эди. Бироқ у "Юве" таркибида ўзидан ёрқин таассуротларни қолдира олди.
2013 йилда у “Golden Boy” совринини қўлга киритди, бироқ шунда ҳам "Юнайтед"нинг эътиборини тортмади. Жамоасининг қўлга киритаётган ғалабаларида ўз ролини ўйнади. 2015 йили у ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди ва 8 гол уриб, 12 голга ассистентлик қилди. Манчестердан кетиб, Погба ўз ўйинларини топиб олди ва яна жонажон жамоасига, ўз вақтида рекорд сумма эвазига қайтди.
1. ХЕРАР ПИКЕ
Пике - "Барселона" академияси, "Ла Масия"нинг тарбияланувчиси. У 2004 йилда "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилган. Херар 3 мавсум давомида "Юнайтед" таркибида 12 учрашувда қатнашди. Шу боисдан у "Реал Сосьедад"га ижарага берилди.
2008 йилнинг май ойида у "Барселона" билан шартнома имзолади. Ўшандан буён у Каталония клуби таркибида ҳар мавсумда 25дан кам бўлмаган учрашувда қатнашмоқда.
Марказий ҳимоячи "Барселона" учун 39 гол киритишга эришган. У дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Албатта, у "Барса"га борганидан кейингина шундай даражага эришди. "Юнайтед"да эса ривожланишдан тўхтаб қолганди.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар