

"Evening Standard" маълумотига кўра, манкунианликлар ёзда юқори даражадаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. У Расмус Хойлунд билан шерикликда ўйнайди.
Шунингдек, клуб марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячи, шунингдек, ўнг қанот ҳимоячисини таркибга қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқади. Ёзда шундай трансферлар бўлишини жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг истамоқда. Янги раҳбарият эса тен Хагни тўлиқлигича қўллаб-қувватлайди.



