«Манчестер Юнайтед» янги ҳужумчи сотиб олса, Янузайни ижарага беради

Narzulla Saydullayev
25 авг 2015, 07:53
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Аднан Янузанинг кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

«Қизил иблислар» агар янги ҳужумчи сотиб олишса 20 ёшли бельгиялик футболчини ижарага беришга тайёрлар, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Бу мавсумда Янузай учта ўйинда майдонга тушди ва «Астон Вилла»га қарши ўйинда (1:0) гол урди.

Олдинроқ унга «Эвертон», «Сандерленд» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru