"Манчестер Юнайтед" яна бир ҳомий билан шартнома имзолади
07 июн 2018 17:51
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" яна бир ҳомий билан шартнома имзолади
Компаниянинг логотипи янги мавсумдан МЮ футболчилари киядиган либоснинг енгига ёпиштирилади. Бу ҳақда "Goal.com" хабар берди.
"Kohler" компаниясига 1873 йилда асос солинган ва ошхона ва ҳаммом учун сантехника материаллари тайёрлайди. Келишувга кўра МЮ ушбу ҳамкорликдан йилига 10 миллион фунт стерлинг олади.
Ўтган мавсум Премьер-лига жамоаларга ҳомийлар логотипини форманинг енгига ёпиштириш учун рухсат берганидан кейин "Манчестер Юнайтед" клуби "Tinder" танишув иловаси билан деярли келишган паллада барбод бўлган эди.

Айни пайтда АПЛда бу борадаги ҳомийлик шартномасида рекорд "Арсенал"га тегишли. Клуб "Visit Rwanda" рамзининг либос енгига туширилгани учун йилига 30 миллион фунт олади. "Манчестер Сити" эса "Nexen Tire" компаниясидан 10 миллион, "Челси" "Hyundai"дан йилига 6 миллион фунт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар