"Манчестер Юнайтед" Витинья учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
15 июн 2022, 12:00
"Манчестер Юнайтед" "Порту" ярим ҳимоячиси Витиньянинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Қизил иблислар" 22 ёшли португалиялик учун бош даъвогар ҳисобланади. Футболчининг ўзи клубини ўзгартиришга тайёр ва Англия вариантини кўриб чиқмоқда.

Ярим ҳимоячининг "Порту" билан шартномасида 40 миллион евро миқдорида товон пули ёзилган.

Витинья 2021/22 йилги мавсум "Порту" сафида 47та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Record