UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Погбанинг дубли МЮга ғалаба келтирди Янгиликлар

Погбанинг дубли МЮга ғалаба келтирди

АПЛнинг 34-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 2:1

Гол: Погба (19, 1:0), Андерсон (50, 1:1), Погба (80, 2:1).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Далот, Жонс, Смоллинг, Рохо (Перейра, 75), Мата (Рэшфорд, 56), Фред, Погба, Лингард, Лукаку (Гринвуд, 75), Марсьяль.

"Вест Хэм": Фабиански, Сабалета (Фредерикс, 76), Огбонна, Бальбуэна, Масуаку, Рисе, Нобл, Снодграсс, Ланзини, Андерсон, Чичарито.

Огоҳлантириш: Мата (35).

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди! Погбанинг дубли жамоага ютуқ олиб келди.

90+5. Лондон жамоасининг Манчестердаги босими ортиб бормоқда.

90+2. Сўнгги пайтларда Фред ўзига берилаётган ишончни оқламоқда.Бугун ҳам у яхши ўйин кўрсатди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Фил Жонснинг боши ёрилди ва "Олд Траффорд"га қон чиқариб юборилди.

83. Ўйин "Вест Хэм"нинг босими остида давом этмоқда. Ҳозирча вазият йўқ.

80. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!!! Погба иккинчи пенальтидан ҳам унумли фойдаланди. Сен урмасанг сенга аниқ уришади.

79. ПЕНАЛЬТИ! Марсьяль йиқитилди!

78. СЕЕЕЕЕЕЕЕЕЙЙЙЙВВВВВ!!! Де Хеанинг мўъжизакор сейви!!! Барча гол деб ўйлаганди.

77. ЗАРБАААААААА!! Антонионинг зарбасини тўсин қайтарди. Кейинчалик Андерсон тепган тўпни Де Хеа ушлаб олди.

76. Ўзгариш.Сабалета ўрнига Фредерикс.

75. Ўзгаришлар. Лукаку ўрнига Гринвуд, Рохо ўрнига Перейра.

72. Ўзгариш. Чичарито ўрнига Антонио майдонга тушди.

69. Марсьялнинг оддийгина хатоси туфайли МЮнинг ҳужуми тўхтади.

67. ЗАРБААА!! Рохонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

63. Рэшфорд 3 метрдан боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

62. Ғалабага интилаётган МЮнинг босими ошмоқда. Лукакунинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

58. ЗАРБААААА!! Рэшфорднинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

56. Ўзгариш. Мата ўрнига Рэшфорд.

54. Сабалетанинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

52. Устунлик "Вест Хэм" томонида.

50. ГОООООЛЛЛЛ!!!! Андерсон!!! Футболчининг яқин бурчакка берган зарбасини Де Хеа қайтара олмади.

48. "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Андерсон МЮ жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ҳуштак чалиб, оффсайд қайд этди.

46. Иккинчи бўлим "Юнайтед"нинг ҳужуми билан бошланди. Аммо Лукаку тўпни тўхтата олмади.

Биринчи бўлим якунланди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

45. Андерсоннинг хавфли тўп узатишини Де Хеа қайтариб юборди.

43. Андерсоннинг зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ.

40. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Марказда Нобл хато қилди. Тўпни эгаллаб олган Лингард Лукакуни топди. Аммо зарбани ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.

38. Фреднинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

35. Ноблни йиқитгани учун Мата огоҳлантирилди.

32. МЮнинг ҳужуми Лингарднинг тўп узатишидан кейин тўхтаб қолди.

27. МЮнинг хавфли ҳужуми!!!! Бироқ Погбанинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Кейинчалик жамоа комбинация орқали дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо Лингард оффсайдда қолиб кетди.

25. "Вест Хэм"нинг босимидан МЮ чиқиб кетди. Бироқ тезкор қарши ҳужум ҳам ўхшамади.

24. Бироқ зарба жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчак зарбасидан кейин Далот автогол уриб қўйишига сал қолди.

22. Хавфли жарима зарбаси. Андерсон тўп ёнида.

21. Қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллашга "Вест Хэм" футболчиси топилмади. Лингард эса вазиятни юмшатди.

19. ГГООООООООЛЛЛЛ!!! Погба 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланди.


18. ПЕНАЛЬТИ! Мата қўполлик билан йиқитилди.


16. Бугун Мата марказий ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. Лукаку эса қанотда. Бельгияликнинг узатган тўпини агарда яхшироқ ҳужумчи бўлганида гол урарди.

13. Лукаку қанотдан ҳаволатиб тўп узатди. Бу узатма Матага аталгани, у эса боши билан зарба бериши кераклиги бироз кулгили.

10. Гол урилди. Аммо Андерсон гол уришдан олдин оффсайдга тушиб қолганди. Такрорий лавхалар эса ҳакам адашганини кўрсатди.

4. Далотнинг тўп узатишидан кейин дарвозабон тўпни ушлай олмади ва бурчак зарбаси амалга оширилди. Стандартдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарганди. Қайтган тўпга Фред зарба берди. Сабалета бунга пешвоз чиқиб, вазиятни юмшатди.

2. Матанинг тўп йўқотишидан кейин Масуаку зарба берди. Бироқ тўп мухлисларга аталди.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика