"Манчестер Юнайтед" ва "Аякс" бугун Лисандронинг трансферини муҳокама қилишади

Alisher
13 июл 2022
"Манчестер Юнайтед" бугун "Аякс" билан ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг трансферини таҳлил қилишади.

Амстердам клуби "қизил иблислар"нинг ҳимоячи борасидаги сўнгги таклифини рад этди ва уни ўз шартларига кўра сотишга тайёр.

Қайд этиш керакки, ҳимоячининг ўзи ўтишни хоҳламоқда.

Лисандро ўтган мавсум амстердамликлар сафида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano