"Манчестер Юнайтед" Триппьерни АПЛга қайтармоқчи

Mirjalol Normatov
18 май 2021
"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Athletic" нашрининг ёзишича, манкунианликлар таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи. Аммо муаммо шундаки, келаси йили шартномаси якунланадиган футболчини "Атлетико" таркибда ушлаб қолишни ва ўзаро келишув муддатини узайтиришни истамоқда.

Ушбу мавсумда 30 ёшли Триппьер "Атлетико" таркибида 34 ўйинда қатнашиб, 6 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic