UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (онлайн ҳисоб)  0 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:18Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  2 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида катта устунлик қилган ҳолда Моуриньо ва "Тоттенхэм"ни мағлуб этди! Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида катта устунлик қилган ҳолда Моуриньо ва "Тоттенхэм"ни мағлуб этди!

АПЛнинг 15-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 2:1

Гол: Рэшфорд (7), Алли (39), Рэшфорд (49-пен).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Ван Биссака, Линдельоф, Магуайр, Янг, МакТоминей, Фред, Жеймс, Лингард (Шоу, 87), Рэшфорд, Гринвуд (Перейра, 81).
Захирадагилар: Ромеро, Мата, Гарнер, Туанзебе, Уильямс.

"Тоттенхэм": Гассанига, Орье, Алдервейрлд, Санчес, Вертонген, Уинкс (Ндомбеле, 70), Сиссоко (Ло Чельсо, 86), Алли, Сон, Моура (Эриксен, 65), Кейн.
Захирадагилар: Остин, Роуз, Дайер, Фойт.

Огоҳлантириш: Уинкс (13).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 6', Маркус Рэшфорд - 49'

Премьер-лига . 15-тур

04/12/2019, 23:30

1
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Деле Алли - 39'

Стадион: Old Trafford, 73252 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
6'  Маркус Рэшфорд
49'  Маркус Рэшфорд
80'  Мэйсон Гринвуд (Андреас Перейра)
87'  Джесси Лингард (Люк Шоу)
13'  Харри Уинкс
39'  Деле Алли
64'  Лукас Моура (Кристиан Эриксен)
70'  Харри Уинкс (Танги Ндомбеле)
85'  Мусса Сиссоко (Джовани Ло Чельсо)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!!!! Ҳеч ким ишонмаган "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Моуриньо ва "Тоттенхэм"ни мағлуб этди. Бугунги учрашувни сиз учун Миржалол Норматов ва Нодир Абдурасулов матнли трансляция қилиб боришди. МЮ мухлисларини табриклаб қоламиз!

Ҳа, ҳозир Де Хеа МЮни яққол голдан қутқариб қолди. Лекин барибир қаҳрамонона сейв бўлмади.

90+3. ЗАРБААА! Алли! Қандай имконият эди! Фойдалана олмади. Зарбаси кутилганидек чиққани йўқ.

90+3. Рэшфорд ҳозир жуда қулай вазиятни қўлдан чиқарди.

90+2. Бурчак зарбаси. Эриксеннинг узатмаси ҳаммадан ўтиб кетди ва қарши ҳужум...

90+2. Ҳали ундай дейишга эрта. Унинг жамоалари ажойиб камбэклар қилган.

Моур "Тоттенҳэм"даги илк мағлубиятини қабул қилишга яқин турибди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Тоттенҳэм" бор кучини ҳужумга ташлади.

Сульшер автобуснинг янгича услубини ишлаб чиққан кўринади. Ҳар ҳолда "Тоттенхэм"нинг ҳужумлари унчалик хавфли чиқмаяпти.

88. Ндомбеледан яхши зарба бўлди. Де Хеа ўз ўрнида.

Янг энди марказга кўчади. Чапда Шоу ўйнайди.

Ҳимоячи тушди. Бу нимани билдиришини тушуниб турибсиз...

87. Ўзгариш. Кутганимдек Лингард ўз ўрнини Шоуга бўшатиб берди.

Лингард ётганини кўриб, бироз қувонгандек бўлгандим... У МЮнинг ўйинига бироз негатив томонлама таъсир ўтказмоқда.

85. Ўзгариш. Сиссоко ўрнига Ло Чельсо туширилди.

85. Ниҳоят! "Оқ"лар ҳам зарба беришди. Серж Орье жарима майдончаси ичида омадини синаб кўрганди. Кучсиз зарба билан ҳам омад синаларканми?

83. Менимча, Лингард ҳам "Тоттенхэм"га ўтган))

80. Сульшер сизни яна бир бор эшитди. Кўринмай қолган футболчини Сульшер алмаштирди.

79. Гринвуд тушармикин бугун?

78. Аста-секин ўйин тезлиги пасайди. Энди жамоалар шахмат каби тактик ўйин қилишади.

77. Ҳали хулоса қилишга шошилманг. МЮда Рэшфорд бўлса, "Тоттенҳэм"да уни тарбия қилган Моур бор...

76. Менимча бугунги ўйини билан "Тоттенхэм" ғалабага лойиқ эмасдек...

75. Охирги 10 дақиқада тўп назоратида яққол устунлик меҳмонлар томонида, %(30-70)

74. Гассаниганинг жахлини чиқарди ҳозир Скотт. Ўтган сафар олган жароҳатининг аламини олмоқчи бўлди шекилли.

73. Эриксен ҳозир орзулар оғушида юрибди. "Чемодань" кайфияти унга тинчлик бермаяпти.

72. Янг Эриксенга ўйин бермаяпти. Қария...

70. Кутилган ўзгариш. Танги Ндомбеле Ҳарри Уинксни алмаштирди.

У шунчаки Моуриньо. Бошқа тариф керак эмас унга.

70. Миржалол, сизга Моурнинг қайси жиҳатлари ёқади?

69. Зарбааааааа!!! Гассанига Жеймснинг зарбасини қайтарди!

67. Уинкс бугун ўзини ҳам, рақибини ҳам аяб ўтирмаяпти. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Энди ким Янгнинг қанотидан рейдлар уюштиради(

65. "Тоттенхэм" марказни МЮга топшириб қўйганди. Моуриньо буни кўрди ва Эриксенни туширди.

64. Нодирни эшитди у. Моура ўрнига Эриксен майдонга тушди.

Моур гапимни "championat.asia" сайти орқали ўқиб, қарор қилган кўринади: Эриксен майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда. Албатта бу ҳазил))

63. Зарбааааааааа!!! Жеймснинг зарбасини Гассанига осонлик билан ушлаб олди.

Марказда Фред ва МакТоминей жуфтлиги ҳукмронликни ўз қўлларига олишган.

61. Ўзгаришлардан эса дарак йўқ. Ўйиннинг нақ 1 соати ортда қолди. Рэшфорднинг финтларига ошиқ бўлиб қолдим)))

60. "Тоттенхэм" аста-секинлик билан ўйинни МЮ ярим майдонига кўчирмоқда.

Дарвоқе, АПЛ тўпурарлари билан таништириб ўта қолайлик-а!
1. Жейми Варди ("Лестер") - 13 та гол
2. Обамеянг ("Арсенал") - 10 та гол
3. Тэмми Абрахам ("Челси") - 10 та гол
4. Cерхио Агуэро ("Манчестер Сити") - 9 та гол
5. Маркус Рэшфорд (МЮ) - 9 та гол
...
9. Ҳарри Кейн ("Тоттенҳэм") - 7 та гол

58. Сезяпсизми, МЮ бугун бутун бир майдон бўйлаб ёйилиб олган ҳолда ҳар томонлама идеал ҳужумлар қилишмоқда.

57. Уинкс қоидани бузди. У бугун жуда кўп қора ишни бажармоқда.

57. Магуайр яхши эплаётганди. У бугун МЮнинг ҳимоясидаги дирижёри бўлмоқда

56. Сезяпсизми бугун жамоа сардорлари ортиқчалик қилишмоқда?

Линдельоф томоша қилиш учун хот-догга ҳам бориб келди)

53. Соннинг зарбасини Фред қайтарди. Кореяликда яхши вазият бўлганди

52. Мен ҳам айтдимкуууу. Бугун эмас, МЮ зерикларли ўйнамайди деб

51. Айтгандимаааа, МЮ бугун бошқача ўйнайди деб...

Иккита бўлимда иккита тезкор гол 22 ёшли МЮнинг тажрибали футболчиларидан бири бўлган Маркус томонидан киритилди.

49. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Рэшфорд пенальтидан унумли фойдаланди! 2:1!

Орье ва Сиссоко.... Шунчаки томошабин бўлишдику бу мастер-классга

47. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИ!!!!!!! Орье ўз жарима майдончаси ичида Рэшфордни йиқитди!!! МЮ бу мавсумда 6 пенальтининг 4тасидан унумли фойдалана олмаган!

Айтганча, иккимизнинг ҳам тахминимиз ўхшамади.

46. Иккинчи бўлимни ҳам бошлаб олдик.

Биз ҳам бироз дам оламиз, лекин ухлаб қолиш йўқ))

45+3. Бугун эмас. Поль Тирни ҳуштагини чалди ва ТАНАФФУС

"Юнайтед" АПЛнинг энг зерикарли жамоаси, деб ҳисоблайман.

45+2. Чалғитманг! Зерикарли дейишингиз билан Рэшфорд "шпорлар" жарима майдончасига ёриб кирмоқда...

45+1. Тайм зерикарлилашиб кетди, деган фикрга қўшиласизми?

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бу ерда сиз савдо қиляпсиз... Сульшерга ўзингиз жавоб берасизми? Ҳимоячиларсиз ўйнаш қандай оқибатга олиб келиши эсингиздами???

44. Янгни текинга олмасангиз, ёнига Лингардни қўшиб сотамиз))

43. Автобусга нима қилди ўзи? Алли ёмон синдирдикуу! Буни ВАРдагилар қайта-қайта мазза қилиб томоша килишди...

41. Текин нарса татимайди. Ўзингизга буюрсин)

40. Янг керакми? Текинга берамиз?

39. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Алли ҳисобни тенглаштирди!!! 1:1! Чойини ичиб бўлган Де Хеа битта сейв қилди ва кейин Алли катта саҳнага чиқмоқда! 1:1

37. Ҳа мен ҳам шу фикрдаман. Чунки, менга ҳам бир пиёла илинди)))

36. Бунга "Тоттенхэм" айбдор. Де Хеа чой ичяпти

35. Де Хеа майдондами ўзи? Автобуснинг ичида бор-йўқлиги ҳам билинмаяпти...

34. МЮ "Олд Траффорд"га иккита "автобус"да келган))

33. Бутун МЮ Моурга қарши ўйнаётгандек, хатто Жэймс ҳам Моур билан кутилмаганда бирга-бир чиқди))

Аҳир биз буюк тўқнашувлардан бирини кўряпмиз

31. Дастлабки 30 дақиқа шуууувввв этиб ўтиб кетдими?

30. Ҳозирча яққол устунлик МЮ томонида. Зарбалар 8:1. Моуриньо МЮнинг ютишини истаяпти шекилли)

29. Менга кўпроқ Рэшфорднинг ўйини ижобий таассурот қолдирмоқда. Роналдунинг ёшлиги қайтиб келмадимикин, деб ўйлаб қоляпман.

29. Лингард шу ерда ҳам ноаниқ зарба берди. Янги оёқ керак унга

28. Лукас Моурани МЮ йигитлари югуртиришяпти... Учбурчак ўйинни кўряпман

Менимча ўзи)))

Моурнинг одамлари бўлса керак-а?!))

Дарвозани суриб қўйишди))

25. Нима бўлди? Гассанига дарвозаси олдида ер қимирладими?

25. ЗАРБААААААААААААА!!!! Уйдагиларни уйғотиб юборманг бақириб! Рэшфорднинг шедевр зарбаси голга айланмади....

24. Фреднинг зарбаси... Тўп сал қолса Де Хеага борарди айланиб))

24. Зарбаааааааааа!!! Гринвуднинг зарбасини Гассанига қайтарди!!!! Ухххххххх!!!! МЮ иккинчисини уришга сал қолди.

23. Ҳа, шундай. МЮ анча вақтдан буён "автобус"дан воз кечмаган.

22. Рэшфорднинг тезкорлигини ҳам айтиш керак. "Шпорлар" ҳимояда туриб тўпни назорат қилиш орқали ҳужумга ўтиш учун бўш зоналар қидиришмоқда. Моурнинг "автобус"и МЮда қолиб кетгандек туюлмаяптими сизга?

Голда Гассанига яққол хато қилди.

19. Зарбаааааааааа!!!! Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Хавфли зарба бўлганди.

Йўқ, у Кейннинг аламини олди))

Сиссокони Фредда қасди борми?

16. Ўзимизга керак Янг. Хато қилиб, асабни ҳам бузадиган керак бизга))

14. Уинкс огоҳлантирилди. Жэймсни туртиб юборган футболчи шу эди. Янгга Уинксни алмашамизми?

Эшли Янгга оқ либосни бериб қўйса ҳам бўлади шекилли.

Ёмонга ўлим йўқ))

Йиқилаётиб, Моурни ҳам жароҳатлаб қўйиши мумкин эди-я! Тиззаси жойидамикин, Моурнинг?

13. Уинкс Жеймсни, Жеймс эса Моуриньони жароҳатлади. Занжир реакцияси. Дэниэлга ростанам қаттиқ зарба тегди.

Бу зарба билан Де Хеани дарвозасига гол уриб бўлмайди

12. Кейннинг зарбаси ноаниқ!

11. Лукас Моура, Сон Ҳён Мин асосий ишни бажариши ва Кейнга кўпроқ бўш зоналар яратиб беришлари ҳам мумкин. Ҳарри Кейн тўхтатилди. Фред айбдор. Яхши имконият. Жарима зарбаси

10. Айтмаганмидим, "Юнайтед" бугун ўзгаради. "Тоттенхэм" эса саросимага тушмади.

9. Моуриньо жамоаси тўпни буткул МЮга топшириб қўйди: 76-24(%)

7. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Рэшфорд тахминан 15 метрлардан ўткир бурчак остида бўлса ҳам, Гассанига дарвозаси яқин бурчагини аниқ нишонга олди! 1:0!

6. Фикрингизга қўшиламан. Ҳозир тўпни ким кўпроқ ўзида ушлаб туради, кўпроқ босим қилиш салоҳияти қайси жамоада кўринмоқда?

5. Сер даври бошқача эди, ҳа. Аммо ўша пайтда футбол ҳам бошқача бўлганди. Ҳозирги футболнинг шахматдан фарқи йўқ.

4. МЮнинг мухлислари сони кундан-кунга умидсизланиб, ўйингоҳга бормасликни ҳам афзал кўришаётгандек. Барибир, Сер Алекс Фергюссон даври бошқача эди, шундай эмасми? Сульшер, Бэкҳэм, Роналду, Руни, Нани, Ўзгача футболчилар эди

2. Негадир "Олд Траффорд"да бўш ўриндиқлар кўряпман. Ёки фақат менга кўриндими?

1. Учрашув бошланди!

00:29. Нодир Абдурасулов: Ўйинчилар майдонга чиқиб келишди! Стадион суҳандони таркибларни бирма-бир ўқиб эшиттирмоқда

00:28. Миржалол Норматов: Айтганча, тахминим 1:0. Жамоалар стадионга чиқиб келишди. Фантастик атмосфера!

00:27. Нодир Абдурасулов: Орзу қилишдан асло тўхташ керак эмас. Орзулари ушалади... Лекин, орзуингиз мени жунбушга келтириб юборди. Сабаби, афсонавий "Олд Трафордд"даги атмосфера, шунчаки даҳшат! Бошқа таъриф топа олмадим.

00:24. Миржалол Норматов. Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Орзуларимдан бири АПЛ ўйинини стадиондан кўриш. Нима деб ўйлайсиз, бу ушалармикин?

00:22. Нодир Абдурасулов: Менинг ўйинга билдирган тахминимга кўра, "Тоттенхэм" 0:1 ҳисобида ғалабага эришади. Эҳтиёткор, лекин шу билан бирга жанговар ўйинни кутмоқдаман. Дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ.

00:18. Миржалол Норматов: "Юнайтед"да эса жамоа ўйинига катта ўзгариш қилмайдиган икки йўқотиш бор: Погба ва Марсьяль. Уларнинг ўрни академия футболчилари МакТоминей ва Гринвуд билан ёпилди. Демак, МЮнинг академияси зўр ишлаяпти.

00:16. Нодир Абдурасулов: Бу гапингизда ҳам жон бор, албатта. Лондонликларда бир қатор йўқотишлар бор. Хусусан, "Шпорлар" бугунги беллашувда, Эрик Ламела (пай чўзилиши), Бэн Дэвис (тўпиқ) ва Микел Ворм хизматларидан фойдалана олмайди. Угол Льорис (тирсак) эса кейинги йилдан сафга қайтиши мумкин. Ушбу футболчилар жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттиришмоқда.

00:14. Миржалол Норматов: Аслида унчалик ҳам ёш эмас бугунги таркиб. Кичкина деманг бизни, кўтариб отамиз сизни дейишмоқда улар. Демак, нимадир бўлиши ҳам мумкин.

00:12. Нодир Абдурасулов: Эътибор берган бўлсангиз, "қўрқинчли декабрь" ойи бошланиб бўлди ва жамоалар энди ҳар 3-4 кунда ўйинларда майдонга тушишади. Бу борада жамоа асоси МЮ академиясидан чиққан ёшлардан курилганини инобатга олсак, тикланиш жараёни уларда бир мунча қийин кечиши мумкин. Ҳар ҳолда улар, "Тоттенҳэм" жангчилари каби ҳар йили АПЛда мунтазам ўйнаб келишмаётганди ва тажриба ҳам ўз сўзини айтиши мумкин. Масалан, "Сульшернинг болалари қария Моурнинг тажрибали футболчиларига қарши" номи сизга қандай эшитилади?

00:06. Миржалол Норматов: "Юнайтед" олдинги ўйинларига мос равишда ўйин кўрсатармикин ёки "Ливерпуль"га қарши ўйин каби жамоа ўзгарармикин?

00:02. Нодир Абдурасулов: Погбанинг жароҳат олиши қисман жамоа ўйинига таъсир қилгани бор гап. Лекин, унинг ўйиндан ташқари воқеаларга кўпроқ аралашиб қолганлиги, французнинг футбол оламида порлашидан кўра, сўнишини тезлаштириб юбормоқда. Жамоавий муҳит ҳам яхши эмасми, деб ўйлаб қоласан киши.

23:59. Миржалол Норматов: Моуриньо барибир ўз ишини яхши билади. Кетганидан кейин ўз устида ишлагани кўриниб турибди. Ҳаттоки ўйин услубида ҳам ўзгаришлар бор. Бироқ бугун мен МЮдан умуман ўзгача футбол кутяпман. Моуриньо эса ғалаба учун қўлидан келганини қилади, аламини олишга интилади. Саволим бор эди: Погба жароҳат олган. Менимча МЮнинг ўйинлари пасайишига унинг ҳам, балки, "ҳиссаси" бордир. Нима деб ўйлайсиз?

23:53. Нодир Абдурасулов: Умуман, Моуриньо "Тоттенҳэм" билан 3 та ўйин ўтказиб бўлди ва барчасида ғалаба қозонганини айтиш керак: "Вест Ҳэм" 3:2, "Олимпиакос" 4:2, "Борнмут" 3:2. Кўриб турганингиздек, учала баҳсда ҳам камида 3 тадан гол урилган. Моуриньо ўзининг машҳур "автобус" ўйинидан воз кечгандек. Ҳужумга кўп эътибор берилмоқда. Аммо, ҳимояда ҳам муаммолар борлиги сезилиб қолмоқда. МЮга келсак, бир нима дея олмайман. Барқарор ўйинни кўрмаяпман.
Моур МЮдан кетганидан сўнг илк марта "Олд Траффорд"га ташриф буюрмоқда. Бугун ундан нималарни кутяпсиз?

23:45. Миржалол Норматов: Нодир, нима деб ўйлайсиз, Моуриньо эффекти бугун "Тоттенхэм"га қанчалик даражада ёрдам беради? "Юнайтед" муҳим ўйинларда барча ишончни оқламоқда ахир.

23:42. Нодир Абдурасулов, Championat.asia сайти ходими: Жамоаларнинг сўнгги 5 ўйинида 4 таси АПЛ ва яна бири Англия Кубоги доирасида ўтказилган.
13 январь, 2019. "Тоттенҳэм" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 (АПЛ)
27 август, 2018. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенҳэм" 0:3 (АПЛ)
21 апрель, 2018. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенҳэм" 2:1 (Англия Кубоги, ярим финал)
31 январь, 2018. "Тоттенҳэм" - "Манчестер Юнайтед" 2:0 (АПЛ)
28 октябрь, 2017. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенҳэм" 1:0 (АПЛ)

23:39. Миржалол Норматов, Championat.asia сайти ходими: "Манчестер Юнайтед" эса айни пайтда АПЛнинг 10-поғонасида бормоқда — 18 очко (4 та ғалаба, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, Тўплар нисбати: 21-17). 

23:35. Нодир Абдурасулов, Championat.asia сайти ходими: "Тоттенҳэм" айни пайтда АПЛнинг 6-поғонасида бормоқда — 20 очко (5 та ғалаба, 5 та дуранг, 4 та мағлубият, Тўплар нисбати: 24-21).

- Бугунги учрашувни сайтимизда икки ходим матнли дебат тарзида шарҳлаб боришади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика