"Манчестер Юнайтед" Сульшерга янги шартнома таклиф қилади ва маошини оширади

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 08:51
МЮ клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан шартномани узайтирмоқчи.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, янги келишув 2024 йилга қадар мўлжалланган бўлади ва мураббийнинг маоши 10 миллион фунт қилиб белгиланади. Ҳозир у 7 миллион маош олмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Сульшер 2018 йилдан буён жамоани бошқармоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етиши керак. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail