

Бу ҳақда "Manchester Evening News" нашри хабар берди ва уни Серхио Рамосга қиёслади.
Сербиялик скаут Будимир Вуячич "Юнайтед"га бу футболчи борасида февраль ойида хабар берганди. Ўша ойда у профессионал футболда дебют қилди ва Европа лигаси доирасида "Виктория"га қарши ўйин ўтказди.
Маркович "Партизан" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда асосий жамоа билан шартнома имзолаган. У бу мавсумда 3 марта майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 100 минг евро бўлиши мумкин.




