

"Қизил иблислар"нинг мақсадларидан бири – "Саутгемптон" форварди Дэнни Ингзни қўлга киритиш.
Қайд этилишича, МЮ аллақачон 28 ёшли англияликнинг транфсери ҳақида маълумот сўраган. Клуб 2020 йил январида Ингзнинг ўтишини муҳокама қилганди, аммо кейин Одион Игалони ижарага олишни маъқул топганди.
Ингз жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 28 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



