

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Арсенал" билан ўйин қайдномасига киритилмаганди. Тен Хаг эса бунинг сабаби сифатида Санчонинг машғулотлари етарли даражада эмаслигини келтирди. Орадан кўп ўтмай Санчо ижтимоий тармоқларда тен Хагга жавоб қайтарди: "Машғулотларда бор кучим билан ишлайман. Ўқиётган барча гапларингизга ишонаверманг. Бунинг бошқа сабаблари бор, бунга ишонаман".
"The Guardian" хабарига кўра, МЮ раҳбарияти Санчога интизомийжазо қўллаши мумкин. Клуб ўз ўрнида бош мураббийни қўллаб-қувватлайди. Бироқ тен Хаг бу борада ҳеч нима дейишни истамади.



