"Манчестер Юнайтед" Роналду кетса, жамоага Бенземани олиб келмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
17 авг 2022, 16:05
"Қизил иблислар" омадсиз стартдан кейин трансфер бозорида активлашиб қолишган.

Инглизлар Криштиану Роналду жамоадан кетмоқчилиги сабаб, буткул иштиёқсиз ҳаракат қилаётганига тан беришган. Шунингдек, жамоа устози Эрик тен Хаг ҳам форварднинг кетишига рози бўлиб улгурган.

Вазиятдан келиб чиқиб, "Манчестер Юнайтед" жамоа юлдузи клубни тарк этса, унинг ўрнига "Реал" сардори Карим Бенземани олиб келмоқчи. Клуб вакилларининг фикрига кўра, Роналду кетишидан тежаладиган маблағ сабаб маош борасида муаммо бўлмайди ва Карим голлари билан "манкунианлар"ни яна етакчилар қаторига қайтара олади.   

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Guardian