

Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди.
Манкунианликлар ва 21 ёшли футболчи ўртасидаги амалдаги келишув 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Унга кўра, "қизил иблислар" ҳамкорликни яна бир йилга узайтиришлари мумкин. Клуб анчадан бери форвардни жамоа билан узоқ муддатли шартнома имзолашга кўндирмоқчи бўлиб юрганди.
Янги шартнома муддати ва унга кўра Рэшфорд қанча ишлаб топиши келтирилмаган. Аммо, олдинроқ ОАВларда ўйинчи МЮ хўжайинларидан ҳафтасига 350 минг фунт сўраётгани айтилган эди.




