

"Манчестер Юнайтед" Почеттинони "Тоттенхэм"ни "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"га муносиб рақобатчига айлантирган мураббий сифатида кўради.
Қайд этиш керакки, 50 ёшли аргентиналикнинг "Тоттенхэм", "Саутгемптон" ва "Эспаньол"даги фаолияти МЮ раҳбарияти учун ПСЖдан кўра муҳимроқ фактор сифатида кўрилади.
МЮ Париж жамоасининг муаммолари мураббий билан боғлиқ эмас деб ҳисоблайди. Бунга қадар Парижда Карло Анчелотти, Унаи Эмери ва Томас Тухель ҳам ишлашган.



