"Манчестер Юнайтед" Погбага ўринбосар топди

Alisher
6 дек 2021
"Манчестер Юнайтед" франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбага ўринбосар топиш бўйича ишламоқда.

Клуб шартномаси якунланаётган ўйинчига бир неча марта ҳамкорликни узайтиришни таклиф этди, аммо хавбек ҳали қарор қабул қилмади.

Манчестерликлар шу сабаб унга ўринбосар излашни бошлаб юборишди. "Қизил иблислар" "Астон Вилла" футболчиси Жон Макгиннга эътиборларини қаратишди. "Шерлар" ўйинчиларини "Олд Траффорд"га агар 59 млн евро тўланса, қўйиб юборишга тайёрлар.

27 ёшли шотландиялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun