"Манчестер Юнайтед" Погба билан музокараларни давом эттирмоқда

Mirjalol Normatov
24 июн 2021, 23:44
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячи Поль Погбани жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, клубдагилар футболчининг текинга кетишини истамаяпти. Унинг шартномаси келаси ёзда якунланади. 2012 йили у эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтганди. Айни дамда айнан туринликлар Погбани қайтариб олиш учун интилмоқда.

Футболчининг ўзи эса бу борадаги саволларга жавоб бермаслигини ва бор эътиборини Еврога қаратганлигини айтиб ўтди. "Қизил иблислар" футболчисини 80 млн еврога баҳолаган. Олдинроқ RMC нашри футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports