"Манчестер Юнайтед" Осимхенни 150 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр эмас

Alisher Ostonov
12 мар 2023, 19:13
"Манчестер Юнайтед" форвард Виктор Осимхеннинг хариди бўйича "Наполи"нинг талабларини қондирмоқчи эмас.

Неаполликлар нигериялик ҳужумчи учун камида 150 миллион евро талаб қилмоқда.

"Қизил иблислар" Осимхен учун 100 миллион еврогача беришга тайёр.

24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришди. У ўз лигасидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Transfermarkt футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Calciomercato