UZ

Сўнгги янгиликлар

04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Англия чемпионати 22-тур учрашувлари давом этади.

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 27', Маркус Рэшфорд - 52', Антони Марсьяль - 54', Мэйсон Гринвуд - 76'

Премьер-лига . 22-тур

11/01/2020, 20:00

0
:
4
Тугади

Норвич Сити

Стадион: Old Trafford, 73271 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
27'  Маркус Рэшфорд
27'  Хуан Мата
52'  Маркус Рэшфорд
54'  Антони Марсьяль
54'  Хуан Мата
59'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
71'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
76'  Мэйсон Гринвуд
80'  Антони Марсьяль (Эйнджел Гомес)
65'  Адам Айда (Онель Эрнандес)
65'  Марио Вранчич (Ибраим Амаду)
80'  Грант Хэнли (Джамал Льюис)

Манчестер Юнайтед 4:0 Норвич
20.00, «Олд Траффорд»

Голлар:

1:0 – 27 Рэшфорд, 2:0 – 52, пенальти Рэшфорд, 3:0 – 54 Марсьяль, 4:0 – 76 Гринвуд.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Перейра (Гринвуд, 71), Матич, Фред, Мата, Марсьяль, Рэшфорд (Джеймс, 59).

Норвич – Крул, Хэнли, Циммерманн, Байрэм, Ааронс, Вранчич (Амаду, 65), Тетти, Кэнтуэлл, Буэндиа, Маклин, Ида (Эрнандес, 65).

 

АПЛ мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

90+3. Учрашув якунланди. МЮ мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз.

Учрашувна 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Кристоф Циммерманн олисдан МЮ дарвозасига зарба йўллади. Де Хеа яна ўз ўрнида.

85. Сўнгги дақиқаларда "Норвич" футболчилари фаоллик намойиш қиляпти.

82. "Норвич" футболчилари жудаям қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.

80. Марсьял ўрнига учрашувни Эйнжел Гомес давом эттиради.

76. Гол! Заҳирадан майдонга туширилган Гринвуд ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.

74. Иброҳим Амаду Марсьялни майдон марказида қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

71. Гринвуд майдонга туширилди. Андреас Перейра захирага олинмоқда.

68. МЮ ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.

Вранчич ўрнига учрашувни Иброҳим Амаду давом эттиради.

65. Ўзгариш. "Норвич" сафида ҳаракатланаётган Адам Ида ўрнига кубалик Эрнандес майдонга туширинлди.

59. Ўзгариш. Учрашувда энг фаол бўлиб турган Маркус Рэшфорд заҳирага олинди. Жеймс учрашувни давом эттиради.

58. МЮ "Норвич"ни "парчалаб ташлади". Бу гал Андреас Перейра жамодошларига жуда қулай имконият яратиб берди. Аммо Уильямс тўпни бўш қўлган дарвозага кирити олмади.

54. Гол! МЮ 2-бўлимни дахшатли тарзда бошлади. Марсьял ҳисобни йириклаштирмоқда.

52. ГОЛ! 11 метрли жарима зарбасини Рэшфорд голга айлантирди. 2:0

50. Брендам Уильямсга нисбатан жарима майдончаси ичида Тим Крул томонидан қоида бузилди. Пенальти!

46. Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. ТАНАФФУС.

Учрашувнинг биринчи бўлимига бир дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли зарба! "Норвич" футболчилар Де Хеа дарвозаси томон илк аниқ зарбани йўллашди. Кэнтуэллнинг бурама зарбасини испаниялик посбон қийинчилик билан бартараф этди.

43. МЮ навбатдаги бурчак зарбасига эга бўлди.

35. Маркус Рэшфорд томонидан киртилган гол "Норвич" дарвозасига мавсум аввалидан буён киритилган 42-голга айланди.

30. Андреас Перейра йўллаган яна бир аниқ зарба бу гал Тим Крулга қийинчилик туғдирмади.

27. Гоооооол! Маркус Рэшфор! Хуан Матанинг шедевр узатмасини англиялик ҳужумчи голга айлантирди.

23. Ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтиб кетди. Бироқ МЮ ҳам дарвоза томон йўлланадиган аниқ зарбалар борасида оқсаяпти.

20. Учрашувнинг 20 дақиқаси ортда қолди. Аммо ҳамон дарвозалар томон аниқ, хавфли зарбалар йўллангани йўқ.

17. МЮ футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бу вазиятда Антони Марсьял фаоллик кўрсатди.

16. Учрашувнинг 16-дақиқасига келиб тўп назоратидаги устунлик мезбонлар томонда: 67 - 33.

13. Перейра - Мата - Марсиал комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди, аммо франциялик ҳужумчи зарба беришга улгурмади.

10. Уан-Биссакадан тўпни қабул қилиб олган Маркус Рэшфорд жарима майдончасига ўзининг алдамчи ҳаракати билан кириб бориб, хавфли вазият яратди. 

6. Бугун ҳам "қизил иблислар" ҳимоясининг чап қанотида иқтидорли Брендан Уильямс ҳаракатланяпти. Янг яна заҳирада қолдирилган.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари эса мазкур баҳсда ғалаба қозонса, 5-поғонага кўтарилиб олади.

4. Эслатиб ўтамиз, учрашув меҳмонлари АПЛ жорий маавсумининг мутлоқ аутсайдери бўлиб турибди ( 14 очко, сўнгги ўрин).

1. Ўйин старт олди. Учрашувни "Норвич Сити" клуби футболчилари бошлаб беришди.

Жамоаларнинг майдонга чиқиб келиш жараёни:

"Олд Траффорд" атрофидаги ўйинга ташриф буюрган "Норвич" мухлислари:

МЮ футболчиларининг кийиниш хонаси:

"Манчестер Юнайтед" – "Норвич Сити" учрашуви сайтимизда матнли трансляция қилинади. Учрашув бошланишига оз қолди. Марҳамат, мазкур баҳс ҳақидаги фикрларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика