UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  4 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  21 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  33 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?! Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?!

AS "Манчестер Юнайтед"нинг Маркос Льорентега 70 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда.

26 ёшли футболчи Ла Лигада етакчилик қилаётган жамоанинг муҳим ўйинчиларидан биридир, "Атлетико" "Барса"дан 4 очко кўп жамғарган.

Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида "Рохибланкос" сафида 10та гол ва 9та ассист қайд этди.

У ярим ҳимоянинг олдинги чизиғида фойдаланилмоқда, "Реал"да эса таянч зонасида ўйнарди.

Бундай универсаллик "қизил иблислар" эътиборини тортда ва уларга айни дамда таянч ярим ҳимоячиси зарур, сабаби шартнома билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, Поль Погба кетиши мумкин.

"Англия клуби "Атлетико" билан боғланди ва ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро (70 миллион фунт) таклиф қилди", - дейилади AS хабарида.

"Атлетико" Льорентени сотишни режалаштирмаган, аммо бундай ажойиб таклиф "Рохибланкос"ни битимни кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин, сабаби ушбу маблағ коронавирус сабаб келиб чиққан молиявий инқироз, ҳамда ЧЛ плей-оффига чиқа олмаганлик сабабли маблағсиз қолишни ёпиб кетиши мумкин.

Шунингдек ўйинчини Испания пойтахтидан ёмғирли Манчестерга кўчишга кўндириш зарур.

Аммо Маркос Льоренте жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Унга "Атлетико" ёқади ва клубни севади, Маркос Мадриддан кетмоқчи эмас. У Испания пойтахтида янги уй қурмоқда.

"Бу ҳақиқат, у ўз меҳнати орқали маошининг кўтарилишига сабабчи бўлди, аммо у молиявий инқироз пайтида "Атлетико"дан маошини кўтаришни талаб қилмаган эди".

Льорентенинг нархи яқинда 43 миллион фунтдан 60 миллион фунтга қадар кўтарилди.

"У Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўтган мавсумдаги ғалабали ўйиндан бери ўзининг ажойиб ривожланиши билан кишини лол қолдирмоқда", - дейди Испания минтақавий менежери Тобиас Бласейо.

"Льоренте - мослашувчан ўйинчи ва мунтазам равишда голлар урмоқда, у ҳали ҳам жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиши мумкин".

"Реал" академиясидан чиққан ўйинчи 2019 йилнинг ёзида "Атлетико"га 30 миллион евро эвазига ўтганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика