

Бельгиялик футболчи сентябрь ойи ўрталарида жароҳат олганди ва ўшандан бери бир маротаба терма жамоаси сафида майдонга тушди ва "Севилья"га қарши баҳсда ўйин сўнггида майдонга тушди.
Отаменди ва Мангаля ҳимоя марказида жуда яхши ўйнашди. Дерби ҳақида эса энди ўйлаб кўрамиз. Венсан бир ойдан сўнг майдонга қайтмоқда. Шу сабабли, уни "Севилья"га қарши ўйинда майдонга тушириб таваккал қилмадим", - дейди "Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини.



