

МЮ мерсисайдлар билан 75 млн. фунтлик трансфер борасида келишувга эришди. Шу сабабли, "Юнайтед" "Реал" форварди Альваро Моратани сотиб олиш фикридан воз кечиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Лукаку жамоага клуб АҚШда бўлиб ўтадиган турнега кетишидан олдин қўшилишига умид қилмоқда.
Лукакунинг агенти Мино Райола ҳисобланади. Ўтган ёзда манкунианлар ушбу агентнинг уч мижози - Поль Погба, Златан Ибрагимович ва Генрих Мхитарян билан шартнома тузган эди.



